Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иш вақти режими турли хил вариантларини белгилаш механизмлари жорий этиляпти
Фото: 123RF
Президент томонидан “Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Қонунчилик палатаси депутати Нодир Тилаволдиевнинг ёзишича, иш берувчи иш ҳақини кечиктириш учун жавобгарлиги (кечиктирилган ҳар бир кун учун қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида) назарда тутилмоқда, ходим пенсия ёшига етгани муносабати билан иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси чиқариб ташланди, ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланди.
Меҳнат низоларини кўриб чиқиш жараёнида жамоатчилик назорати механизмлари акс эттирилди. Якка меҳнат низолари комиссияларда ёки судда ҳал этилиши ҳолатлари кўрсатилган, якка меҳнат низоcи медиаторга юборилишини жорий этиш, меҳнат арбитражи тизими йўлга қўйилади. Низоларни муқобил ҳал қилиш имкониятлари кенгайтирилиб, судлардаги иш ҳажми камайтирилди. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнати ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди.
Иш берувчи томонидан иш вақти режими турли хил вариантларини белгилаш механизмлари (сменали иш, мослашувчан иш режими, иш кунини қисмларга бўлиш ва бошқалар) жорий этилмоқда. Микрофирмалар, ЯТТда меҳнат қонунчилиги соддалаштирилиши, иш берувчиларга муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилиши ҳамда иш берувчи томонидан хизмат текширувларини ўтказиш ва ишдан четлаштириш тартибга солиниши иш берувчиларга фаолиятларини олиб бориш учун қўшимча қулайликлар яратади.
Мавзуга оид
14:08 / 08.01.2026
3 ёшга тўлмаган боласи бор оналар учун иш вақти қисқартирилади
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025
6000 фунт ойлик, қалбаки таклифнома ва ғойиб бўлган «менежер». Сохта иш эълонлари ортидаги фирибгарлик схемаси
20:21 / 27.11.2025