Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси 20 ноябрда Россияга қарши ўйнайди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ниҳоят Россия миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилишини тасдиқлади.
Фото: Tribuna.uz
«Ўзбекистон миллий жамоаси 13 ноябрь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Йиғин доирасида жамоамиз иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.
Дастлабки ўйин 16 ноябрь санасида Қозоғистон миллий жамоасига қарши бўлиб ўтишини маълум қилгандик. Шунингдек, Сречко Катанец шогирдларининг 20 ноябрь кунги рақиби ҳам маълум. Футболчиларимиз Россия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув «Пахтакор» стадионида соат 17:00да старт олади», - дейилади ЎФА хабарида.
Аввалроқ, Россия миллий жамоасининг 19 ноябрь куни Санкт-Петербургда ўтказилиши белгиланган Босния ва Герцеговинага қарши ўртоқлик баҳси боснияликлар сафидаги Эдин Жеко, Миралем Пьянич ва яна бир қатор ўйинчиларнинг Россия билан ўртоқлик ўйинидан бош тортгани сабаб бекор бўлганди. Кўп ўтмай, рус нашрлари Россия Ўзбекистон билан ўйнаш таклифи билан чиққани, томонларнинг бу борадаги музокаралари анча вақт тўхтаб қолгани, аммо ҳозирга келиб ташкилотчилар келишувга эришишга яқинлиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 16 ноябрь куни Қозоғистон миллий жамоасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Учрашув 16 ноябрь куни соат 18:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Россия миллий жамоаси эса 17 ноябрь куни Душанбеда Тожикистонга қарши ўйин ўтказади.
Мавзуга оид
21:08 / 17.12.2025
ФИФА Ўзбекистон миллий жамоасига камида 10,5 млн доллар тўлайди
00:07 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди
22:55 / 01.12.2025
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
23:12 / 25.11.2025