15:32 / 07.11.2022
7611

Meta концерни ходимларини ёппасига ишдан бўшатишни режалаштирмоқда

Facebook бош компаниясида минглаб иш ўринлари хавф остида. Мутахассислар рўй бераётган ҳодисани концернинг реклама даромадлари қисқариши билан боғлашмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal.

Фото: AFP

Facebook ижтимоий тармоғи бош компанияси - Meta иш ўринларини жиддий қисқартиришни режалаштирмоқда, бу эса «минглаб» ходимларни хавф остига қўяди, дея хабар беради The Wall Street Journal 6 ноябрь, якшанба куни инсайдерларга таяниб. Концерннинг расмий хабар эълон қилиши 9 ноябрь куни кутилмоқда.

Facebook'дан ташқари Instagram ижтимоий тармоғи ва WhatsApp мессенжерига ҳам эгалик қилувчи Meta компаниясида бутун дунё бўйлаб 87 мингга яқин одам ишлайди. Учинчи чоракда концерн даромадлари ва айланмасининг пасайиши қайд этилди. Даромад 29 миллиард доллардан 27,7 миллиард долларга тушди, фойда эса икки баравар қисқариб, 4,4 миллиард долларга етди.

Meta раҳбари Марк Цукерберг раҳбари октябрь ойи охирида кейинги чорак учун молиявий ҳисобот тақдимотида оптимистик кайфиятда эканлигини ва ҳозирги синовлар натижасида концерн янада кучайишига ишончи комил комиллигини айтганди. Meta, асосан, реклама даромадига таянадиган бошқа йирик интернет компаниялари каби, ҳозирги пайтда иқтисоднинг ёмонлашуви шароитида реклама берувчилар маркетинг бюджетларини қисқартириши сабабли қийналмоқда.

Top