Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон шафтолини асосан Россия бозорига етказиб бермоқда
Шафтоли экспорти 21,3 минг тоннага ошган.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 68,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 76,7 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,3 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар орасида Россия биринчи ўринни эгаллаб турибди – 64,6 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қирғизистон – 6,4 минг тонна;
- Қозоғистон – 4,8 минг тонна;
- Туркманистон – 471 тонна;
- Беларусь – 261 тонна.
2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти – 43,6 минг тонна;
- Самарқанд вилояти – 6,3 минг тонна;
- Тошкент вилояти – 6,1 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 5,7 минг тонна.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025