Ўзбекистон | 08:28 / 10.11.2022
6292
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТУРКСОЙ тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни режалаштирмоқда

ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолияти принциплари тўғрисида шартномани (Олмаота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

Шартнома Туркий маданият халқаро ташкилотининг (ТУРКСОЙ) таъсис этувчи ҳужжати ҳисобланади. Шартнома 1993 йил 12 июль куни Олмаотада (Қозоғистон) 6 та давлат томонидан имзоланган: Озарбойжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон.

ТУРКСОЙнинг мақсади туркий халқлар ўртасида биродарлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, умумий туркий маданиятни тарғиб қилиш ҳамда уни бўлажак авлодлар учун сақлаб қолишдан иборат.

Билдирилишича, Ўзбекистоннинг ТУРКСОЙга аъзо бўлиши бой маданий-маънавий меросни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистоннинг «Туркий дунё бешиги» сифатидаги имижини ошириш, зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда маданият соҳасидаги қўшма лойиҳаларни жадал илгари суришга хизмат қилади.

Мавзуга оид