Жаҳон | 21:01 / 14.11.2022
19782
1 дақиқада ўқилади

Путин хорижликларнинг Россия армиясида хизмат қилишига рухсат берди 

Россия президенти Владимир Путин чет эл фуқаролигига эга шахсларга Россия Федерацияси Қуролли Кучларида хизмат қилишига рухсат берувчи фармонни имзолади. 

Фото: РИА Новости

Тегишли фармон душанба куни ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди. 

Ҳужжат Россия Федерацияси президентининг 1999 йил 16 сентябрдаги 1237-сон қарори билан тасдиқланган Ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритади. 

Ўзгартиришларга кўра, ҳарбий хизмат «фуқаролиги бўлган, шу жумладан чет давлат фуқаролиги ёки яшаш учун рухсатномаси ёки доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжати бўлган аскарлар, матрослар, сержантлар, бригадирлар, ҳарбий хизматчилар томонидан чақирув асосида амалга оширилади». 

Шунингдек, ушбу фармон хорижий фуқароларнинг Россия Федерацияси Қуролли Кучлари ва ҳарбий тузилмаларида тинчлик даврида ҳарбий хизматни ўташ тартибини, ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома (контракт) тузиш ва уни бекор қилиш тартибини ҳам белгилайди.

Мавзуга оид