Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароси Қирғизистонда гиёҳвандлик моддаси билан ушланди
У маҳаллий фуқаро ёрдамида гиёҳвандлик моддасини Ўзбекистонга олиб киришни режалаштирган.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, Жалолободда Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларидан иборат халқаро наркогуруҳ аъзолари қўлга олинган.
«Тўқтўғул боғи яқинида Андижон вилоятида яшовчи 34 ёшли Х.Ш.Ш вазни 2 кг 300 г бўлган чаррас олаётган вақтида жиноят устида ушланди. Фуқаро Жалолобод вилоятининг Орол қишлоғида яшовчи, Қирғизистон фуқароси бўлган аёл P.O.A орқали Ўзбекистонга гиёҳвандлик моддаларини олиб киришни режалаштирган», — дейилади хабарда.
Шериклар автовокзал яқинида ушланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Жалолобод вилояти бошқармаси тергов бўлимига олиб борилган ва тергов изоляторига жойлаштирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
14:22 / 17.12.2025
Қирғизистонда таълим вазири маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди
17:58 / 16.12.2025
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
23:01 / 15.12.2025