Интерпол Африканинг энг бой аёлини қидирувга берди
Ангола собиқ президентининг қизи Изабел душ Сантуш коррупцияда айбланмоқда.

Фото: Reuters
Интерпол Ангола собиқ президентининг қизи Изабел душ Сантушга нисбатан «қизил хабарнома» чиқарди. Бу унинг қидирувга берилганини англатади.
Изабел ўз мамлакатида турли жиноятларда, жумладан, давлат маблағларини ноқонуний ўзлаштириш, лавозимларни сотиш, пул ювиш ва фирибгарликда айбланмоқда. Хусусан, 2020 йилда Ангола ҳукумати тадбиркор аёл ва унинг эрини миллиард долларлик бюджет маблағларини ўз компаниялари ҳисобига ўтказганликда айблаган.
Душ Сантуш барча айбловларни рад қиляпти. У айбловларни сиёсий сабаблар билан боғламоқда.
Илгари Изабел душ Сантуш Африканинг энг бадавлат аёли деб топилган эди. 2020 йилда Forbes унинг бойлигини 1,4 миллиард долларга, 2019 йилда эса 2,3 миллиард долларга баҳолаган. 2021 йилда журнал уни миллиардерлар рўйхатидан олиб ташлади, чунки унинг маблағлари кўплаб айбловлар туфайли музлатиб қўйилди.
Изабел душ Сантуш Россия фуқаролигига эга. У 1973 йилда Бокуда туғилган, онаси пензалик рус миллатига мансуб аёл.
Изабелнинг отаси Жозе Эдуарду душ Сантуш 1979 йилдан 2017 йилгача Ангола президенти бўлган. Отаси истеъфога чиққанидан кўп ўтмай у коррупция айбловлари туфайли мамлакатни тарк этган эди.
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

18:14 / 28.06.2025
Халқаро қидирувдаги шахс Полшадан Ўзбекистонга қайтарилди

22:12 / 25.06.2025
Қидирувда бўлган 12 нафар ўзбекистонлик БААдан экстрадиция қилинди

20:23 / 19.06.2025
Интерпол собиқ раҳбари шахсларни пора эвазига қидирувдан олиб ташлаганликда гумонланмоқда

23:05 / 13.06.2025