Ўзбекистон | 08:29 / 05.12.2022
3560
1 дақиқада ўқилади

Lacetti-Gentra автомобили қайси ойда энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Қайси ойда Lacetti-Gentra автомобили энг кўп ишлаб чиқарилгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилда ойлар кесимида Lacetti-Gentra автомобили ишлаб чиқариш сони июн ойида энг юқори кўрсаткични қайд этган – 9 463 дона.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 9 076 дона ҳамда 8 598 дона ишлаб чиқарилган май ва сентябр ойлари жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ойлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • октябрда – 8 247 дона;
  • февралда – 8 124 дона; 
  • августда – 7 876 дона;
  • мартда  – 7 099 дона;
  • апрелда – 6 866 дона;
  • январда – 4 216 дона; 
  • июлда – 2 756 дона.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид