Ўзбекистон | 12:27 / 05.12.2022
5050
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қозоғистондан энг кўп сотиб олган озиқ-овқат маҳсулоти маълум қилинди

Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида буғдой биринчи ўринни эгаллади - 2,1 млн тонна.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 319,4 минг тонна ҳамда 96,3 минг тонна миқдорда импорт қилинган буғдой уни ва картошка жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • арпа – 87,6 минг тонна;
  • ўсимлик ёғи – 74,3 минг тонна;
  • маргарин маҳсулотлари – 39,5 минг тонна;
  • маккажўхори – 34,1 минг тонна;
  • қорамол гўшти – 15 минг тонна;
  • сут маҳсулотлари – 4 минг тонна;
  • қандолат маҳсулотлари – 2,1 минг тонна;
  • какао ва шоколад – 1,4 минг тонна.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид