Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Швеция молия соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
Ўзбекистон муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев 2 декабрь куни Швеция Молия вазирлиги халқаро ва иқтисодий алоқалар департаменти бош директори ўринбосари Дэниель Сонессон билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Фото: Dunyo
Мулоқот чоғида икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик бугунги ҳолати, Швеция 2023 йил биринчи ярмида Европа Иттифоқига раислиги доирасида Ўзбекистон ва Швеция ўртасида молия соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
2023 йил май ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилар кенгаши навбатдаги йиллик йиғилишида Молия вазирлиги вакили иштироки тасдиқланди.
Икки мамлакат Молия вазирликлари ўртасида амалий алоқаларни давом эттириш, ҳамкорликда семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
13:30 / 12.01.2026
Швеция бош вазири АҚШнинг Гренландияни эгаллаб олиш таҳдидларини танқид қилди
11:43 / 12.01.2026
Швеция ҳаво ҳужумидан мудофаага 15 млрд крона ажратади
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
11:26 / 28.11.2025