Корея Ўзбекистондан малакали мутахассислар жалб этишни режалаштиряпти
Ўзбекистон ва Корея ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида мамлакат делегацияси ушбу давлатда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Сафар доирасида Сеул шаҳрида Корея йирик иш берувчилари, ассоциациялари ва Корея инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD Korea) вакиллари иштирокида бандлик ва меҳнат миграцияси муносабатларини ривожлантиришга бағишланган «Ўзбекистон – Корея» меҳнат форуми бўлиб ўтди. Унда Кореяда фаолият кўрсатадиган 100 дан зиёд компаниялар вакиллари иштирок этишди.
Тадбир доирасида Hyundai Heavy Machinary, Hyundai Samho Heavy Industries, Кичик ва ўрта бизнес ассоциацияси вакиллари билан Ўзбекистондан малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Кореяда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Мавзуга оид
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
08:10 / 30.11.2024
Кореяга ишлаш учун борган икки ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетди
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
14:20 / 07.10.2024