Мирзаободда йўлни таъмирлаш учун ажратилган 450 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг иккита моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Мирзаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари ва бошқалар 2021 йилда Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудидаги кўчаларни жорий таъмирлаш учун ажратилган бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.
Таъкидланишича, масъуллар ишларни сифатсиз амалга ошириш орқали 307 млн сўм ҳамда ҳисоботларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 143 млн сўмни ўзлаштиришган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади департаментнинг телеграм-каналида эълон қилинган хабарда.
Аввалроқ йўлларни таъмирлаш жараёнида Сирдарёда 1,5 млрд, Қорақалпоғистонда 371,7 млн, Бўкада 266,8 млн, Китобда 176,4 млн сўм миқдоридаги бюджет пуллари талон-торож қилингани аниқланганди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошқарма бошлиғи Дилшод Охунжонов йўл қурилишида 8 та ҳолатда қарийб 474 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
07:37 / 24.12.2024
Аҳолини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилган шахс ушланди
22:36 / 20.12.2024
Қашқадарёда иситиш тизимидаги таъмирлашда салкам 1 млрд сўмни талон-торож қилган МЧЖ аниқланди
19:59 / 17.12.2024
Қорақалпоғистонда 1 млрд сўмлик кўмир талон-торож қилингани аниқланди
08:00 / 05.12.2024