Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Orion» космик кемаси Ойни айланиб ўтди ва Ерга йўл олди
Artemis 1 миссияси доирасида амалга оширилган парвоз натижалари келажакда одамларни Ойга етказиши лозим.
Фото: NASA
NASA томонидан учирилган «Orion» космик кемаси Ойни айланиб ўтди ва гравитация кучидан фойдаланиб, Ер сари йўл олди. Бу Artemis 1 миссияси ниҳоясига етаётганини англатади.
Экипажсиз капсула ўзининг энг яқин нуқтасида Ой юзасидан 130 км масофада учиб ўтди ва турли манёврларни синаб кўрди. Ушбу манёврлардан одамларни келажакда Ойга юбориш жараёнида фойдаланилади.
Капсула Ойнинг орқа томонига ўтганида, у билан алоқа 30 дақиқага узилиб қолди. Шундан сўнг, Капсула асосий двигателлари уч дақиқадан кўпроқ вақт давомида ишга туширилиб, уни Ерга йўналтирди.
Энди Orion 11 декабр куни Сан-Диего яқинидаги Тинч океанига қўниши кутилмоқда.
Artemis миссияси раҳбари Майк Сарафин сўзларига кўра, Orion Ерга қайтгунча 1,4 миллион милдан ортиқ масофани босиб ўтади.
Миссиянинг кейинги босқичи Artemis II деб номланади ва унда одамлар экипажи Ойга парвоз қилиб, уни айланиб ўтади, бироқ қўнмайди.
Artemis III миссияси доирасида эркак ва аёл астронавтлар Ой юзасига қўнади. Бу 2025 йилдан кейин амалга оширилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
07:24 / 31.10.2025
NASA 2025 US6 астероиди ҳақидаги маълумотларга киришни чеклади. Сабаб нима?
19:03 / 29.10.2025