Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: «Фақат менга ишонишингиз мумкин»
Россия президенти Украинадаги уруш билан боғлиқ ҳарбий таъминот масаласи ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди.
Фото: Ntv.ru
ЕОИИ саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путиндан армияни таъминлаш масалаларида Мудофаа вазирлиги ёки фронт жангчиларидан қай бирига ишониш кераклиги сўралди. Давлат раҳбари фақат ўзига ишониш мумкинлигини айтди.
«Ҳеч кимга ишонолмайсиз, фақат менга ишонишингиз мумкин», деди президент.
Путин армия таъминоти масаласида Мудофаа вазирлиги билан мунтазам иш олиб бораётганини айтди. Шунингдек, россиялик ҳарбийларни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётганини, бироқ улар тобора камайиб бораётганини ва энг кескинлари аллақачон ҳал этилганини маълум қилди.
Матбуот анжуманида Путин сафарбарликни қайта бошлаш учун ҳеч қандай омиллар йўқлиги, «махсус операция одатдагидек давом этаётганини» таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги ҳарбий операция узоқ давом этиши мумкин.
Мавзуга оид
22:27 / 15.12.2025
Украина ҳарбийлари Россия сувости кемаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди
21:27 / 15.12.2025
Тинчлик музокаралари: Украина Донбассдан қўшинларини олиб чиқишга рози эмас
16:31 / 15.12.2025
Украина номидан Россияга кўрсатилаётган босим давом этади – MI6
09:33 / 15.12.2025