10:50 / 15.12.2022
12015

Россия Қора денгизга саккизта «Калибр»ли ракета ташувчини олиб келди

Россия Қора денгизда саккизта «Калибр» русумли ракетага эга ракета ташувчи кемасини жанговар навбатга қўйди.

РФ шу тариқа минтақадаги кемалар гуруҳини саккизта бирликка оширди, деб хабар берди «Юг» оператив қўмондонлиги матбуот котиби Владислав Назаров. 

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, «масъулият зонасида вазият барқарор ва Мудофаа кучлари томонидан назорат қилинади».

Аввалроқ Украина дунёдаги илк экипажсиз катерлар флотини қуриш учун пул йиғишни бошлаганди. Ушбу кампания президент Володимир Зеленскийнинг Телеграм каналида эълон қилинди. 

Президент Зеленскийнинг сўзларига кўра, денгиз дронлари Украинага денгиз сувлари ва тинч аҳоли яшовчи шаҳарларни рус кемаларидан отилувчи ракеталардан ҳимоя қилиш учун керак.

Бундан ташқари, Зеленскийнинг ёзишича, Украина қуролли кучлари ушбу катерлардан Украина портларидан дон олиб кетаётган фуқаролик кемаларига қўйилган блокадани олиб ташлашда ҳам фойдаланади.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top