Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Azal авиакомпанияси Бокудан Фарғонага парвозларни йўлга қўйди
15 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 04:15да Озарбойжоннинг Azal авиакомпанияси самолёти Фарғонага келиб қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Фото: ainonline
Боку - Фарғона - Боку йўналишини очган Airbus А320 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.
Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Фарғона Озарбойжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги учинчи шаҳарга айланди. Бокудан Тошкентга рейслар ҳафтасига икки марта - пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Бокудан Самарқандга - сешанба ва пайшанба кунлари.
1992 йилда ташкил этилган «Озарбойжон ҳаво йўллари» (Azal) йирик авиаташувчи бўлиб, Boeing ва Airbus самолётлари замонавий паркига эга бўлган, МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятида етакчилардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
17:20 / 07.01.2026
Фарғонада ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбурлаган топшириқ вазирликдан тушгани маълум бўлди
20:40 / 06.01.2026
Фарғонада тадбиркорларга нисбатан чиқарилган ноқонуний маъмурий қарорлар бекор қилинди
22:32 / 23.12.2025