Ўзбекистон | 11:30 / 20.12.2022
9530
1 дақиқада ўқилади
Президент фуқаролар 4 йўналишда ўзгаришлар кутаётганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бўлиб ўтяпти.
Унда айтилишича, фуқаролар:
- мактаб, боғча ва шифохоналар кўпайишини, таълим ва тиббиёт сифати оширилишини;
- маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммолари ҳал қилинишини;
- иш ўринлари кўпайиши, тадбиркорликка янги имкониятлар яратилишини;
- адолат таъминланиши, оворагарчилик, бюрократия ва коррупция йўқ бўлишини кутмоқда.
"Кўтарилган масалалар аниқ ва ўринлидир. Қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт.
Ҳеч ким четдан келиб, буларни ҳал қилиб бермайди. Одамларимизнинг ташаббуси, шижоати ва салоҳиятини ишга солиш учун барча шароитларни яратиш асосий вазифамиз бўлиши керак", - деди президент.
Мавзуга оид
21:19 / 21.12.2024
Тадбиркор президентдан шахсга доир ва банк маълумотларини Cloud'да сақлашга рухсат беришни сўради
20:49 / 21.12.2024
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
14:34 / 20.12.2024