08:22 / 21.12.2022
3820

Статистика ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди

Давлат статистика қўмитасининг “Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2023 йил 1 январдан кучга кирадиган 100 дан зиёд статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланмоқда. Шу билан бирга, Статистика қўмитаси 2022 йилдаги шаклларидан фарқли равишда, янги рўйхатда қуйида соҳалар бўйича алоҳида шакллар тасдиқланмаган:

биржа фаолияти тўғрисида;

  • мева-cабзавот хариди тўғрисида;
  • кутубхона фаолияти тўғрисида;
  • тижорат банклари фаолияти тўғрисида;
  • суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида;
  • маданий мерос объектлари тўғрисида. 

2022 йил учун тасдиқланган статистика ҳисоботи шакллари 01.01.2023 йилдан ўз кучини йўқотмоқда.

Top