Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳамёнбоп уйлар бўйича дунёда 75-ўринда қайд этилди
Ўзбекистон уй-жой сотиб олиш имконияти кўрсаткичлари бўйича дунёнинг 113 мамлакати орасида 75-ўринни эгаллаб турибди.
Фото: KUN.UZ
Numbeo таҳлилчилари рейтингига кўра, Ўзбекистон уй-жой сотиб олиш имконияти кўрсаткичлари бўйича Осиёнинг 40 мамлакати орасида 14-ўринни ва дунёнинг 113 мамлакати орасида 75-ўринни эгаллаб турибди.
Рейтингни тузишда квартира қийматининг оила ўртача йиллик даромадига нисбати олинган. Энг яхши кўрсаткични Саудия Арабистони, БАА, Жанубий Африка, Пуэрто-Рико ва АҚШ кўрсатган.

Рейингда Қозоғистон 33-ўринда, Молдова 42-ўринда, Украина 50-ўринда, Озарбойжон 74-ўринда қайд этилган. Арманистон (85), Россия (88) ва Беларус (90) кўрсаткичи Ўзбекистонникидан ёмонроқ.
Numbeo таҳлилчилари томонидан тузилган яна бир рейтинг шаҳар марказидаги квартира қийматига боғлиқ.
Ўзбекистон бу рейтингда 14-ўринда қайд этилган – 1 кв.м. ўртача қиймати $1057. Энг яхши кўрсаткич Миср, Покистон ва Венесуэлага тегишли. Энг қиммат уйлар Жанубий Корея, Сингапур ва Ҳонгконгда.

Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026