Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда икки нафар пиёда ҳалок бўлди
AUDI ҳайдовчиси машина олдига югуриб чиққан икки нафар пиёдани уриб юборган.
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Самарқанд туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2023 йил 1 январ куни соат 21:30 ларда Самарқанд тумани Уста Умар Жўрақулов кўчасида содир бўлган.
AUDI ҳайдовчиси машина олдига югуриб чиққан икки нафар пиёдани уриб юборган. Оқибатда, оғир тан жароҳати олган пиёдалар вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 10.03.2026
Навоийда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
16:03 / 09.03.2026
Аёллар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда
16:18 / 07.03.2026
Тошкентда яна бир гуруҳ ёшлар ЙТҲ содир этди
13:14 / 05.03.2026