16:59 / 05.01.2023
14246

ОТМларда контракт тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди

Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди.

Фото: KUN.UZ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берди.

Давлат комиссияси тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.

Қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

 

Top