2022 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида компьютер дастурлаштириш бўйича хизматларнинг юқори ўсиши кузатилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Бу Самарқанд вилоятида 53,2 фоизни, Тошкент вилоятида - 39,1, Тошкент шаҳрида 42,5 фоизни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ушбу хизматлар ҳажмининг нисбатан юқори бўлмаган ўсиши Сирдарё вилоятида қайд этилди – 5,1 фоиз.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон йил охиригача IТ-хизматлари экспорти ҳажмини 100 миллион долларга етказишни режалаштирган.