Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга импорт цемент асосан Тожикистондан олиб кириляпти
Ўзбекистонга 11 ойда 2,1 млн тонна цемент импорт қилинган.
Фото: Getty Images
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 87,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,1 млн тонна цемент импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 420 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 11 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар орасида Тожикистон биринчи ўринни эгаллади – 903 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қирғизистон – 623,5 минг тонна;
- Қозоғистон – 558,6 минг тонна;
- Эрон – 17,6 минг тонна;
- Туркманистон – 12,7 минг тонна;
- Хитой – 1,4 минг тонна;
- Россия – 1,1 минг тонна.
Мавзуга оид
11:43 / 01.12.2025
Ўзбекистон энг кўп Хитой ва Россиядан маҳсулот импорт қилмоқда
16:12 / 21.11.2025
Ўзбекистон импортида асосий улуш техника ва ускуналар ҳиссасига тўғри келмоқда
12:22 / 18.11.2025
Ички бозорда маҳаллий цемент улуши ошгани сабаб импорт камайди
15:32 / 13.11.2025