Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афросиёб поезди Бухородаги йўлда тўхтаб қолди
13 январ куни Бухоро – Тошкент йўналишидаги Афросиёб поезди “Малик” станциясида тўхтаб қолган. “Ўзтемирйўлйўловчи” бунга ноқулай об-ҳавони сабаб қилиб кўрсатган.
Фото: KUN.UZ
2023 йил 13 январда Бухоро – Тошкент йўналишидаги 765-сонли Афросиёб поезди “Малик” стансиясида тўхтаб қолган. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда. Поезднинг тўхтаб қолишига, Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво сабаб қилиб кўрсатилган. Маълум бўлишича, йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида захира Афросиёб электропоезди жўнатилган.
“Ўзтемирйўлйўловчи” юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Бундан олдин ҳам 2023 йилнинг 1 январ куни Бухоро – Тошкент йўналишидаги Афросиёб поезди Янги Чиноз – Чиноз перегон оралиғида тўхтаб қолганди. Тўхташга электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик сабаб бўлгани айтилганди.
Мавзуга оид
10:25 / 24.11.2025
Бухорода бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди
08:31 / 20.11.2025
Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди
13:00 / 01.11.2025
Бухоро биенналесида америкалик рассом ширинликлардан павилион қурди
12:19 / 30.10.2025