10:52 / 13.01.2023
2638

АКТ хизматларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ошди

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 1,8 фоизни ташкил этди.

Фото: Shutterstock

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 1,7 фоизни ташкил этган эди. 

Таққослаш учун, жорий даврда АКТ хизматларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 фоизга ошган.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 2 423 тани ташкил этган. 

Top