Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 9 та давлатга 2 млн долларлик анжир етказиб берди
Ўзбекистон қиймати 2 млн АҚШ долларлик анжир экспорт қилган.
Фото: Kun.uz
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 9 та давлатга қиймати 2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 7,2 минг тонна анжир экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, анжир экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,7 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп анжир экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади – 6,9 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Россия – 189 тонна;
- Қирғизистон – 84 тонна;
- Беларусь Р. – 4,1 тонна;
- БАА – 1,3 тонна.
2022 йилнинг 11 ойида хорижга энг кўп анжир экспорт қилган ҳудудлар:
- Хоразм вилояти – 2,7 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти – 2,6 минг тонна;
- Наманган вилояти – 1,1 минг тонна.
Мавзуга оид
18:30 / 16.12.2025
Қозоғистонда мол гўшти экспорти чекланди
12:57 / 15.12.2025
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
09:19 / 15.12.2025
Лиепая ва Клайпеда портлари орқали ўзбек маҳсулотлари Европага етказилиши мумкин
07:32 / 15.12.2025