13:12 / 17.01.2023
12831

Ўзбекистонликлар дам олиш учун энг кўп қаерга бораётгани маълум қилинди

Туркия ва БАА ўзбек саёҳатчилари учун энг севимли дам олиш масканига айланди.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг январь - ноябрь ойлари мобайнида жами 619,1 минг нафар Ўзбекистон фуқароси дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун хорижий саёҳатларга чиқишган.

Дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун чет элга саёҳат қилишнинг энг катта улуши 10 мамлакат ҳиссасига тўғри келади. 

Булар Туркия (220 минг киши), БАА (99 минг), Саудия Арабистони (55 минг), Миср (31,7 минг), Қувайт (14,3 минг), Корея Республикаси (10,9 минг), АҚШ (9,5 минг), Грузия (6,8 минг), Ҳиндистон (5,6 минг) ва Германия (4,2 минг нафар) мамлакатларидир.

Top