Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депай «Атлетико» футболчисига айланди
«Барселона» ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини Мадрид клубида давом эттирадиган бўлди.
Фото: AP
«Атлетико» расмий сайти хабарига кўра, нидерландиялик ҳужумчи билан 2,5 йиллик шартнома имзоланган.
Аввалроқ, Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне «Челси»га йўл олган Жоау Фелиш ўрнига айнан Депайни таклиф этишни истагани, Мемфис ўрнига мадридликлар яримҳимоячиси Янник Феррейра Карраско Каталония клубига йўл олиши хабар қилинганди. Бундай келишув амалга ошмаса, «Атлетико» амалдаги шартномаси ёзда якунига етадиган Депай учун 4 миллион евро трансфер пули тўлаши ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, 2021 йилдан буён каталонияликлар сафида тўп сураётган 28 ёшли Депай жорий мавсум «Барса»да 4 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.
Мавзуга оид
12:27 / 22.12.2025
«Барса» қишки чемпион, «МЮ» яна ютқазди. Кун ўйинлари
22:11 / 14.12.2025
Саудия шаҳзодаси "Барселона" клубини сотиб олмоқчи
14:34 / 14.12.2025
Салоҳ қайтди ва рекорд ўрнатди, «Арсенал» ва «Барса»да қийин ғалаба
10:09 / 07.12.2025