Жамият | 08:01 / 29.01.2023
17860
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Nexia-1’да ёнғин чиқди, Хоразмда Nexia-3 зовурга тушиб кетди

Ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Хоразмда эса ҳайдовчи эҳтиётсизлик қилган.

Фото: Тошкент шаҳри ЙҲХБ

Тошкент шаҳри Бектемир туманида 28 январ куни Nexia-1 автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ТҲАЙ кўчаси «Қўйлиқ Универсал савдо мажмуаси» автотураргоҳи рўпарасида ҳаракатланиб кетаётган М.М. бошқарувидаги Nexia-1 мотор қисмида носозлик юзага келган.

Электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган. Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган. Ёнғин сабабли тан жароҳати олганлар йўқ.

28 январ куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Nexia зовурга тушиб кетди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилишича, шу куни соат 08:23 да Хоразм вилояти ФВБга Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Урганч шаҳар Наврўз шаҳарчасидан оқиб ўтувчи зовурга тушиб кетгани тўғрисида хабар тушган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Айтилган манзилга зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилларни зовурдан олиб чиқди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга оид