Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдураҳмон Абдувалиев Автомобиль йўллари қўмитаси раиси этиб тайинланди
Президент қарори билан Транспорт вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Абдураҳмон Абдувалиев Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Тоҳир Назаров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори лавозимини эгаллади.
Дониёр Аҳмедов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темирйўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Фахриддин Солиҳов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон Транспорт вазирлигига Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилиб келяпти.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025