Жамият | 15:34 / 31.01.2023
22508
2 дақиқада ўқилади

Олмазорда 4 кишини пичоқлаган 20 яшар йигитга ҳукм ўқилди

Суд тиббий экспертизаси жабрланувчилардан бири оғир, яна бири ўртача оғир, икки нафари эса енгил жароҳатлар олгани ҳақида хулоса берган.

Видеодан кадр

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида қасддан баданга оғир, ўртача оғир ва енгил шикаст етказган 21 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

20 яшар судланувчи аввалдан таниш бўлган жабрланувчи билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Кутилмаганда келиб тушган муштдан ғазаб отига минган йигит танишининг танасининг турли жойларини пичоқ билан жароҳатлайди.

Бундан ташқари, жабрланувчи билан бирга келган 21 ва 23 яшар йигитлар, жанжаллашаётганларни ажратишга уринган эркак ҳам пичоқланади. Шундан сўнг жиноятчи ҳодиса жойидан яшириниб, 4 кишига жароҳат етказишда ишлатилган пичоқни Олмазор туманидан оқиб ўтувчи Аччи каналига отиб юборади.

Судья Зоҳиддин Нуриддиновнинг суд тиббий экспертизасининг хулосасига таяниб маълум қилишича, пичоқбозлик натижасида жабрланувчилардан бири оғир, яна бири ўртача оғир, қолганлари эса енгил тан жароҳат олган.

Судда судланувчи айбига тўла иқрор бўлган. Суд ҳукми билан у 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Мавзуга оид