Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» Энцо Фернандес трансферини эълон қилди
Лондоннинг «Челси» клуби «Бенфика» яримҳимоячиси Энцо Фернандес трансферини расман тасдиқлади.
Фото: Челси
Клуб расмий сайти аргентиналик футболчи «Бенфика»дан «Челси»га ўтганини маълум қилган. Келишув неча йилга имзолангани ҳақида маълумот бермаган.
Coming soon. 🇦🇷🏆 pic.twitter.com/z5uaH5DB44
— Chelsea FC (@ChelseaFC) February 1, 2023
Аввалроқ, Португалия клуби 22 ёшли яримҳимоячи трансфери учун Лондон клубидан 121 миллион евро тўлов қилиниши ҳақида маълум қилган эди. Унга кўра, тўлов бир неча қисмга тақсимланиб, дастлабкисида 45 млн евро тўланса, қолган қисми 15 млн евродан бешга бўлиниб тўланади. Энцо «аристократлар» билан 2031 йилга қадар шартнома имзолайди.
Шу тариқа, Энцо 121 млн евро рекорд нарх билан Грилишни ортда қолдириб, АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Жек 2021 йилда 117 млн евро (100 млн фунт) эвазига «Астон Вилла»дан «Манчестер Сити»га ўтганди.
Маълумот учун, Фернандес жорий мавсумда Португалия чемпионатида 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Мавзуга оид
22:28 / 17.12.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан олган даромадини Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтиришни талаб қилди
13:00 / 01.12.2025
«Реал» пешқадамликни бой берди, «Арсенал» ҳам очко йўқотди. Кун ўйинлари
16:06 / 29.11.2025
Лондонда дерби, Италияда пешқадамлар тўқнашуви. Ҳафта ўйинлари анонси
13:13 / 26.11.2025