Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январ ойида 85 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди
Энг кўп ўғирлик Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган.
Фото: Энергетика вазирлиги
2023 йил январ ойида улгуржи истеъмолчилар томонидан 614 та ҳолатда 85 млн куб метр (85 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Бухоро вилоятида 37,9 млн куб метрни (37,8 млрд сўм), Қашқадарёда 25,1 млн куб метрни (25 млрд сўм), Тошкент вилоятида 13,2 млн куб метрни (13,2 млрд сўм), Навоийда 3,5 млн куб метрни (3,6 млрда сўм), Фарғонада 1,3 млн куб метрни (1,2 млрд сўм) ташкил этган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича: газ қуйиш шохобчаларида 20 та ҳолат (76,8 млрд сўм), иссиқхоналарда 30 та (1,2 млрд сўм), ишлаб чиқариш корхоналарида 39 та (1,9 млрд сўм), умумий овқатланиш шохобчаларида 164 та (0,7 млрд сўм) аниқланган.
Барча ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.
Мавзуга оид
23:05 / 28.11.2025
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга етди. Пуллар нимага ишлатилган?
22:06 / 27.11.2025
Олтин нархининг ошиши ёки тушиши: бу Ўзбекистон учун қай даражада аҳамиятли?
21:10 / 20.11.2025
Ўзбекистонга Полша бизнес доираларидан иборат делегация ташриф буюради
22:17 / 15.11.2025