Ўзбекистон | 18:45 / 18.02.2023
19864
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ҳатай вилоятида ўзбеклар билан учрашди

Бахтиёр Саидов ҳалокатли зилзиладан жабр кўрган одамлар билан суҳбатлашди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 18 феврал куни 10 мингдан ортиқ ўзбек истиқомат қиладиган Ҳатай вилоятининг Овакент туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

«Мен Ҳатай вилоятининг Овакент туманида бўлдим, у ерда 10 мингдан ортиқ ўзбеклар истиқомат қилади. Маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун бу ерга келган барча ватандошларимдан миннатдорман. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг кўчма госпитали қарийб 2 минг кишига ёрдам кўрсатди, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олди», деб ёзди Саидов ижтимоий тармоқда.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Туркиянинг Ғозиантеп шаҳрида Туркия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтганди. «Оғир дамларда бизни тарк этмаган қардош Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидовдан бирдамлик ташрифи учун миннатдормиз», деб ёзди Мавлуд Чавушўғли учрашувдан сўнг.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

18 феврал кунги маълумотларига кўра, Туркияда содир бўлган икки даҳшатли зилзила қурбонлари сони 39,6 минг кишидан ошди.

Мавзуга оид