Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида бир оиланинг 4 аъзоси овқатдан заҳарланиб вафот этди
Оиланинг 3 нафар аъзоси эса номаълум этиологик заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Фото: KUN.UZ
17 феврал куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманининг Бирлик маҳалласида яшовчи оилада оммавий равишда овқатдан заҳарланиш ҳолати содир бўлди. Бу ҳақда туман ИИБга ўша куни соат 14:30ларда хабар келиб тушган.
Kun.uz манбасига кўра, бир оиланинг 3 нафар аъзоси воқеа жойида, яна бир аъзоси эса шифохонада вафот этган.
Воқеа жойини кўздан кечириш давомида экспертиза текшируви учун қовурилган балиқ ва мошкичири овқати қолдиқлари, помидор ва бодрингдан тайёрланган тузлама, компот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олинган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаролар ўлимига номаълум этиологияли овқатдан заҳарланиш сабаб бўлган.
Олдинроқ Самарқандда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида 2 киши вафот этганди.
Мавзуга оид
16:18 / 02.12.2025
Хизмат йўқ, лекин тўлов бор: 5 та чиқинди ташиш корхонасининг қонунбузарлиги аниқланди
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
15:21 / 25.11.2025
Тошкент вилоятида 12 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
20:48 / 24.11.2025