11:00 / 27.02.2023
15231

Сардор Умрзоқов Қатар амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди.

Фото: diwan.gov.qa

Қатар расмийлари эълон қилган маълумотга кўра, Сардор Умрзоқов Қатар амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказган.

Мактубда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз боради.

Бундан ташқари, маълумотда айтилишича, мактубда Ўзбекистон ҳамда Қатар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам тилга олинган.

Top