10:29 / 28.02.2023
55283

Янгиланган Malibu XL автомобилларининг нархлари эълон қилинди

Malibu XL 375 млн сўмдан 419 млн сўмгача бўлган нархларда сотувга чиқарилади.

Фото: UzAuto Motors

UzAuto Motors янгиланган Malibu XL автомобилларининг нархларини эълон қилди:

  • Malibu XL 1LT – 334 822 000 сўм
  • Malibu XL 2LT – 348 215 000 сўм
  • Malibu XL LTZ – 374 108 000 сўм

Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

Қўшилган қиймат солиғини билан ҳисоблаганда, нархлар қуйидагича шаклланади:

  • Malibu XL 1LT – 375 000 640 сўм
  • Malibu XL 2LT – 390 000 800 сўм
  • Malibu XL LTZ – 419 000 960 сўм

Malibu XL 237 от кучига эга 2,0 литр ҳажмли турбо двигатель билан жиҳозланган. Максимал айланиш моменти 350 NM. Автомобиль трассасида седаннинг ёқилғи тежамкорлиги 100 километрга 6,7 ​​литргача яхшиланган.

Malibu XL тўрт ғилдиракли мустақил подвескадан фойдаланади, олд ва орқа руль бўғимлари алюминийдан ясалган бўлиб, у қуйма темирга қараганда енгилроқ ва эластикроқ ҳисобланади, бу ўз навбатида бутун машинанинг оғирлигини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

Top