Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энтони Блинкен Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
1 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов Тошкентда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Фото: Kun.uz
Маълум қилинишича, асосий қисми ёпиқ эшиклар остида ўтган учрашувда бизнес алмашинувлари учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон кадрлар салоҳиятини ошириш, Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва бошқа қатор масалалар бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилган.

«АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастури мунтазам ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини юксак қадрлаймиз», - деб ёзган Бахтиёр Саидов.

28 февраль куни Остона шаҳрида Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идораси раҳбарлари иштирокида C5+1 шаклидаги учрашувда қатнашган эди.
Мавзуга оид
14:14
Бахтиёр Саидов Венада Йоҳанн Вадефул билан музокаралар ўтказди
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
19:33 / 17.11.2025