Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бокуга етиб борди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1 март куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди.
Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбойжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун, 1 март куни Ўзбекистон ва Озарбойжон президентларининг учрашуви бўлиб ўтади, унда етакчилар аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилади.
2 март куни Бокуда энг йирик халқаро тузилмалардан бири - Қўшилмаслик ҳаракати саммити бўлиб ўтади. Тадбирнинг ялпи сессиясида Ўзбекистон президенти нутқ сўзлайди.

Мавзуга оид
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
09:03 / 02.12.2025
Озарбойжонда мухолифат етакчиси Али Керимли ҳибсга олинди
09:19 / 25.11.2025
Озарбойжонда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик қайтарилди
22:56 / 24.11.2025