Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода инспекторга пора таклиф қилган ҳайдовчи ушланди
У маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 100 доллар таклиф қилган.
Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро ЙҲХБ инспекторига пора таклиф қилган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Қайд этилишича, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автомобил бошқариб, йўл ҳаракати қоидабузарлигини содир этган ҳайдовчи маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига инспекторга 100 доллар миқдорида пора таклиф қилган.
Инспекторнинг ИИБ бошлиғи номига ёзган билдиргиси асосида 2023 йил 6 март куни ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ва Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Когон шаҳрида жойлашган автомобил майдончасида фуқаро инспекторга 100 долларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:30
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган мансабдор ушланди
10:04 / 10.03.2026
Икки ойда 45 та жиноий гуруҳ фош этилди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
12:16 / 07.03.2026