Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон собиқ бош вазири: Аҳолининг аксарияти - Украина тарафдори
Фото: stopcor
Гуржистоннинг амалдаги ҳукумати россияпараст бўлса-да, мамлакат аҳолиси асосан украинапараст кайфиятда, дея маълум қилди Вано Мерабишвили DW нашрига.
Гуржистон собиқ бош вазири ва ички ишлар вазири Вано Мерабишвили DW нашрига берган интервьюсида Украина ва Гуржистон халқлари ўртасида «тўлиқ бирдамлик» ҳисси борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, кўплаб гуржистонликлар Украина томонида жанг қилмоқда, улардан 50 дан ортиғи шу урушда ҳалок бўлган.
Мерабишвили Гуржистон Россия тажовузкорлигини ҳис қилган биринчи давлат эканини эслатди. «2008 йилда Россия ва Гуржистон ўртасида уруш бўлган. Россия Гуржистон ҳудудининг 20 фоизга яқинини босиб олган», - дейди у.
Шунга қарамай, собиқ бош вазирнинг фикрича, Гуржистоннинг ҳозирги ҳукумати россияпараст кайфиятдадир. «Аммо Гуржистон аҳолисининг аксарияти украинапараст», - дейди у.
Тбилиси марказидаги сўнгги намойишлар ҳам Гуржистон жамияти «европапараст ва украинапараст» эканини кўрсатди, деди Мерабишвили. «Бизнинг орзумиз эса Гуржистоннинг ташқи сиёсатини ўзгартириб, Европа Иттифоқи ва НАТОнинг ҳақиқий аъзосига айланиш», - деди у.
Мерабишвили 10 март куни Киевда украиналик сиёсатчилар билан учрашди. Унинг сўзларига кўра, Украина президенти Володимир Зеленский Гуржистон Украина билан дўст бўлишини ва Россияга ёрдам бермаслигини истайди. «Афсуски, Гуржистон Россияга қарши санкцияларга қўшилмаяпти. Афсуски, Гуржистон ҳукумати Украинага ёрдам бериш учун ҳеч нарса қилмаяпти», - дейди сиёсатчи.
Мавзуга оид
23:16 / 12.01.2026
Гуржистоннинг собиқ бош вазири Гарибашвили беш йилга қамалди
10:03 / 09.01.2026
Гуржистонга туристик сафар қиладиганлар учун тиббий суғурта полиси мажбурий бўлади
10:30 / 29.12.2025
Гуржистонда қўлга олинган қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга топширилди
11:12 / 12.12.2025