Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистонга келди
Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Фолькер Тюрк Тошкентга етиб келди.
Фолькер Тюрк
13 март куни тонгда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Юқори мартабали меҳмон И.Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан кутиб олинди.
Фолькер Тюрк ташриф давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари раҳбарияти, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан учрашув ўтказиш режалаштирмоқда.
Шунингдек, БМТ вакили Қорақалпоғистон Республикасига ҳам боради.
Мавзуга оид
21:27 / 30.11.2025
Инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган 33 нафар масъул ходим интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган – Омбудсман
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
15:45 / 15.11.2025
Мактаб ва ОТМда инсон ҳуқуқлари таълимини кенгайтириш режалаштирилмоқда
07:29 / 09.08.2025