Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
“Ўзгидромет” директори Шерзод Ҳабибуллаев 16—23 март кунлари Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг денгиз сатҳидан 2000 метр ва ундан юқори тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин:
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмаси Чимён тоғларида;
Наманган вилояти Пoп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
Мавзуга оид
14:35 / 24.06.2025
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади
15:52 / 27.02.2025
Хитой тоғларида адашган сайёҳ тиш пастаси туфайли омон қолди
16:42 / 26.02.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги дарахтлар қулаши хавфи туфайли аҳолини огоҳликка чақирди
11:47 / 26.02.2025