Ўзбекистон | 14:56 / 17.03.2023
11938
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда олтиннинг тасдиқланган захиралари 6,4 минг тоннани ташкил этяпти

Ўзбекистонда рангли металларнинг катта захираси мавжуд. Бу ҳақда ЎзА Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига таянган ҳолда маълум қилди.

Фото: AP

Қайд этилишича, олтиннинг тасдиқланган захиралари 6,4 минг тонна, кумуш 24,6 минг тонна, мис 21,3 миллион тоннани ташкил этади.

Сўнгги 6 йилда ишлов бериш саноатида металлургия саноатининг жисмоний ҳажми улуши 11 фоиздан 24 фоизга ошгани алоҳида эътиборга молик. 2022 йилнинг 11 ойи давомида ишлаб чиқариш ҳажми 97,8 триллион сўмни ташкил этди. Бу 2016 йилга нисбатан 10 баравар кўпдир.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2030 йилга бориб мисга бўлган талаб 45 фоизга ўсиб, йилига 38 минг тоннага етади. Бу эса электромобилларга бўлган талабнинг ортиши ва «яшил» тармоқ учун инфратузилманинг ривожланиши билан боғлиқ бўлади.

Республика бўйича мис ва рухни чуқур қайта ишлаш эвазига юқори қўшилган қийматли маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ўсиши кутилаётган бўлиб, хусусан, мис ва рух асосида тасма, симлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрлаш кўпаяди.

Мавзуга оид