Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский ЕИда «тинчлик формуласи» саммитини ўтказишни таклиф қилди
Украина президенти Володимир Зеленский «тинчлик формуласи» саммитини Европа пойтахтларидан бирида ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда у 23 март куни ЕИ давлатлари раҳбарларига видеомурожаатида айтиб ўтди.
Фото: president.gov.ua
Ҳозирги шароитда кўплаб давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украинага кела олмаслигини ҳамма яхши билади, шунинг учун ҳам Европа Иттифоқи давлатларидан бирида саммит ташкил қилиш мумкин, деди у.
«Бу Европага глобал куч бермайдими? Албатта, беради», - деди Зеленский.
Украина президенти 2022 йил сентябрида ўзининг 10 бандлик «тинчлик формуласини» тақдим этди. Унда, хусусан, давлатлар чегараларини бузганлик учун жазо чоралари, шу жумладан санкциялар, давлатларнинг ўз фуқаролари ҳаётини ҳимоя қилиш ҳуқуқи, хавфсизликни (шу жумладан, озиқ-овқат ва ядровий), шунингдек, ҳудудий яхлитлигини тиклаш масалалари кўриб чиқилади.
2022 йил декабрида Володимир Зеленский ўзи таклиф қилган формулани амалга ошириш учун биринчи марта саммит ўтказишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бундай форум барча халқларни «жаҳон тинчлик ғояси атрофида» бирлаштиришга хизмат қилиши керак.
Мавзуга оид
19:15 / 12.01.2026
Буюк Британия Украина учун янги баллистик ракета ишлаб чиқади
18:18 / 12.01.2026
Россия-Украина уруши давомийлиги бўйича СССР-Германия урушига тенглашди
16:04 / 12.01.2026
Лондон Киев учун Nightfall баллистик ракетасини ишлаб чиқади
14:20 / 12.01.2026