Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 50 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Фото: ИИВ
Унда, 1996 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Й. маҳаллий фуқарони 50 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент-ЕИ-Мексика-АҚШ йўналиши орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаро Н.Т.дан “аванс” сифатида 10 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фуқаро Ж.Й.га тегишли автомашина кўздан кечирилганида эса фуқаро Н.Т.га тегишли хорижга чиқиш паспорти, унинг қизига тегишли ID-карта, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва ҳоказолар борлиги аниқланиб, ашёвий далилларнинг барчаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:00 / 11.03.2026
Ғарбий Европада АҚШ-Эрон урушининг биринчи кунида сирли радиостанция ишга тушди
22:40 / 11.03.2026
Мантиқсиз уруш. Уни бошлаганлар қандай тугатишни билмаяпти
21:04 / 11.03.2026
Эрон уруши: Трампнинг MAGA’чилар билан ораси бузилди
20:44 / 11.03.2026