21:30 / 28.03.2023
4883

Стипендиялар ва контракт тўловлари миқдори ошмайди 

Президент томонидан имзоланган фармонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилиши белгиланган. 

Президент фармони билан фақат бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга ошяпти. 

Аммо, талабаларнинг стипендиялари ошгани йўқ, бу ҳақда фармонда ҳеч нарса дейилмаган. Шунингдек, контракт тўловлари миқдори ҳам ошмаган. Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худойбердиев изоҳ берди. 

«Аслида қоидага кўра, талабаларнинг тўлов-контрактлари ҳам ошиши керак, чунки базавий контракт миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган. Яъни қоида бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ошганда контрактлар ҳам ошади», деб ёзди у. 

Унинг сўзларига кўра, бу борада хулосага бироз шошмаган маъқул. Сабаби пандемиядан кейин бир неча йилдан буён контрактлар миқдори оширилмаяпти, эски ҳолича турибди. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори бир неча бор ошган бўлса-да, контрактлар оширилмади. 

«Яна ҳам бу бўйича соҳага масъуллар расмий аниқлик киритгани мақсадга мувофиқ», деб якунлади Худойбердиев. 

Top