Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг 3 туманидаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
Таъмирлаш ишлари сабабли Янгиҳаёт, Сергели ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Фото: Kun.uz
Янгиҳаёт тумани Сатторова кўчаси ва Спутник 4-мавзеси, Индекс бозори ёнидаги газ қувурларига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли бугун, 29 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар:
Янгиҳаёт тумани: «Ибрат», «Олчазор», «Навқирон», «Ал-Фарғоний», «Дўстлик», «Иқбол», «Йўлдош», «Тошкент», «Файзли», «Чортоқ» МФЙдаги 3491 та уй хўжалигида ва кўп қаватли уйлардаги жами 4437 та аҳоли хонадонида ҳамда МФЙ ҳудудида жойлашган 234 та улгуржи истеъмолчида;
Сергели тумани: «Нилуфар», «Илтифот», «Софдил» МФЙ ҳудудидаги 288 та уй хўжалигида ва кўп қаватли уйлардаги жами 2718 та аҳоли хонадонида ҳамда МФЙ ҳудудида жойлашган 36 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Юнусобод тумани «Тикланиш» МФЙ ҳудудидаги ўрта босимли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли бугун, 29 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Юнусобод туманининг «Тикланиш» МФЙдаги 400 та уй хўжалигида ҳамда мазкур маҳалладаги 10 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
21:04 / 10.03.2026
Йил бошидан буён 11 та янги табиий газ қудуғи ишга туширилди
14:06 / 10.03.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Европада газ нархлари яна ошди
12:02 / 10.03.2026
Путин Европага Россиядан яна нефт ва газ сотиб олишни таклиф қилди
03:13 / 09.03.2026