Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 апрел куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин
Келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 3 апрел, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади, 12–14 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража, кундузи +21...+23 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Навоий вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +9...+14 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
15:59 / 05.12.2025
Ўзбекистонда 8 декабрдан ҳаво совиши кутилмоқда
11:59 / 05.12.2025
Ҳафта охирида яна ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин
10:06 / 04.12.2025
Тошкентда ҳаво ифлосланиши: 4 декабр куни ҳам РМ2,5 меъёрдан ошди
20:19 / 01.12.2025